Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-08-10 20:29:05    137

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Ташландиқ ерни деҳқончилик қилишга тайёрладик, аммо бу орада ҳоким қарори чиқиб қолди...” сарлавҳаси билан хабар тарқалди.

Унда Ўзбекистон тумани Қумбости МФЙ, Тошминора кўчаси 50-уйда яшовчи фуқаро Абдуманон Рахмонов томонидан Қумбосди маҳалласидаги мавжуд қаровсиз ва нотекис ерни 2017 йил текислаб, деҳқончилик қилишга тайёрлагани, Сўх-Оқтепа ИТБ билан шартнома қилиниб, 2021 йил баҳорда экин экмоқчи бўлганда туман ҳокими қарори чиқиб мазкур ер майдони тош майдалаш ва бетон маҳсулоти ишлаб чиқариш учун ажратилгани ҳақида маълум қилинади. Фуқаро ижтимоий тармоқ орқали ушбу ер майдонига қурилган мазкур бино иншоотлардан норозилиги юзасидан ўз мурожаатини йўллайди

Мазкур видеомурожаат юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

        Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, фуқаронинг ижтимоий тармоқ орқали мурожаат-чиқиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

       Ўрганиш натижалари бўйича, мурожаатда кўрсатилган бино иншоотлар Ўзбекистон туманида доимий харакатдаги ер танлаш ер ажратиш комиссиясининг хулосалари билан туман  хокимининг 2018 йил 26 январдаги 163-сонли қарорига асосан “Хидоятхон Сардорбек Санжарбек боғи” фермер хўжалигига Пахтақайнар ММТП худудидан “Тош майдалаш ва бетон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи” қуриш учун ажратиб берилган 8,00 гектар ер майдонига қурилганлиги аниқланди.

Фуқаро Абдуманон Рахмонов таъкидлаган бино иншоот юзасидан Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармаси томонидан Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2018 йил 26 январдаги 163-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида Фарғона туманлараро маъмурий судига мурожаат қилинган.

Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 1 июнь кунги хал қилув қарорига асосан Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармасининг даво аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад этилган ҳамда Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2018 йил 26 январдаги 163-сонли қарори ўз кучида қолдирилади.

Шунингдек, кейинчалик Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармаси томонидан Фарғона вилояти маъмурий судига апеляция шикояти берилган. Жорий йилнинг 9 август куни Фарғона вилояти маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган суд ишида ҳам Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармасининг апелляция шикояти қаноатлантирилмай қолдирилиб, туман ҳокимининг юқоридаги қарори ўз кучида қолдирилди.