Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 214 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичи жараёнлари давом этмоқда: бугун 37 нафар аёлларга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари ҳамда чорва ҳайвонлари тарқатилди

×

 2021-08-06 19:29:44    96

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи ишлари ичзил давом этмоқда.

Мазкур жараёнларнинг 2-босқичида туманда 2803 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган. 

Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида шу кунгача 189 нафарининг бандлиги таъминланди, тиббий ҳимояга муҳтож 33 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди, 531 нафар аёлларга ҳуқуқий ва 492 нафарига психологик маслаҳатлар берилди.

Бугун ушбу дафтарга киритилган, тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган аёллар учун тадбир ташкил этилди. 

Унда иштирок этган 37 нафар хотин-қизларга АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиалининг имтиёзли кредитлари асосида жами 438 миллион сўмлик тикув машиналари, микротўлқинли печ ҳамда қўйлар етказиб берилди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда оилавий даромадини кўпайтиришни ихтиёр этган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. 

“Аёллар дафтари”даги опа-сингилларни мушкулини осон қилиш, турмуш фаровонликларини юксалтиришга хизмат қиладиган бундай тадбирлар келгусида ҳам давом этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати