Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд соҳасидаги ислоҳотлар

×

 2021-08-06 12:39:41    177

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 28 июл куни "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни имзоланди. Ушбу қонунга мувофиқ ҳарбий судлар фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида, судьяларнинг малака даражалари тўғрисида, суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низомлар қабул қилинди. 14 боб, 101 моддадани иборат ушбу қонунга кўра судлар тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ҳамда Пленум ваколатлари қатьий белгиланди.

Эндиликда барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ёпиқ суд мажлисини ўтказиш учун қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади. Суд мажлисида қатнашаётган шахслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиш, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Энг муҳими, судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Янги қонунга кўра 35 ёшдан кичик бўлмаган яшаш ёки иш жойидаги йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган фуқаролар халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин. Шунингдек, Олий суд судьяси лавозимида бўлиш учун энг юқори ёш 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун 65 ёшни ташкил этади. Судьяларга ваколат муддати тугаганидан сўнг ушбу лавозимга сайланиш ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади. Бундай имконият бўлмаган тақдирда аввалгисига тенг бўлган иш (лавозим) берилади.

Қонунда судлар фаолиятини эркинлаштириш, очиқлик, холислик ва шаффофликни таъминлаш борасида кўплаб янгиликлар бўлиб, уларнинг барчаси судлар фаолиятига эътибор ва ишончни мустаҳкамлаш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

М.АБДУЖАЛИЛОВ

Жиноят ишлари бўйичаЎзбекистон

туман судининг судья ёрдамчиси