Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ерга меҳр бериб, эвазига ундан яхшигина даромад олаётганлар

×

 2021-08-04 21:14:36    159

PDF yuklash
Chop etish


Она ер билан тиллашиб, унга меҳр бериб, насиба топган, оиласининг ҳам, элнинг ҳам дастурхонини тўлдирганлар бир парча ернинг қадрини билади. 

Ўзбекистон туманида ер қадрини билган, ҳалол меҳнати билан ҳам ўз оиласига даромад, ҳам элу-юрт дастурхонига тўкинлик олиб келаётган миришкорлар бисёр. 

Бешкапалик Алишер Турдиев ҳам ана шундай томирида деҳқоннинг қони оқаётган меҳнаткаш омилкорлардан. Олти йилдан буён “Қалдирғоч” фермер хўжалигида сувчилик қилади. Ўзи билан биргаликда, турмуш ўртоғи, акасининг ўғиллари-оиладан жами беш киши шу хўжаликда фаолият юритади. Мухтасар айтганда, икки оиланинг асосий даромади ҳам шу деҳқончиликдан.

Ота-онаси ҳам шу хўжаликда меҳнат қилиб, нафақага чиққан. 

Жиянлари-ю оиласи билан ҳар йили хўжаликдаги асосий экин турларидан бири-буғдойни етиштириб, хирмонни юксалишига ҳисса қўшгандан сўнг, такрорий экин экиб навбатдаги мавсумгача меҳнатни узмайди. 

Шу билан бирга, ўз-ўзидан такрорий экин жойлаштирилган майдонларни янада маданийлаштирилишига, ерга қайта ишлов бериш орқали бегона ўтларни йўқотиб, тупроқ унумдорлиги ортишига ҳисса қўшади.   

Турдиевлар оиласи бу йил ҳам хўжаликдаги 2 гектар ер майдонига оддий ва қизил бошли карам, лавлаги (қизилча) ва ловия эккан. 

Айни кунларда ушбу экинларни парваришлаш ишлари қизғин. 

“Бир гектар ерга 20-25 минг донагача карам сиғади. Яхши қаралса гектаридан 70 тоннагача ҳосил олиш мумкин. Зараркунандаларига қарши ишловини бериб туриш керак. Бошида бир марта техника киради холос, кейин эгатда бирма-бир юриб қўлда ишлов берамиз. Меҳнатига яраша, ёмон даромад олмаяпмиз йилига, шукр”, дейди Алишер Турдиев.

Бешкапалик омилкорни қўшимча қилишича, кечки карамни октябрнинг охири, ноябрнинг илк ҳафталаридан узиш бошланиб, декабрнинг ўрталаригача ҳосил олинади. 

Ана шундай ҳалол меҳнат, машаққат туфайли уларнинг оиласига, хонадонига файзу-барака тўкинлик кирмоқда, бозорга, халқ дастурхонига эса сара маҳсулотлар етиб бормоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати