Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайқуобод маҳалласига 25 та янги электр таянч устунлари ажратилади, маҳалла ҳудуди ободонлаштирилиб, аҳоли томорқаларини суғориш дренажи чиқарилади
2021-08-03 20:39:11 141
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Қайқуобод” маҳалласи аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, 1-сектор масъуллари, корхона, ташкилот, муассаса вакилларидан иборат ишчи гуруҳи иштирок этди. Сайёр қабул давомида бевосита иштирок этган ҳамда маҳалладаги яшовчи аҳолининг 61 та мурожаатлари ўрганиб чиқиш учун қамраб олинди.
Жараёнда фуқаролардан қишлоқ инфратузилмасини, сув таъминотини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, бандликни таъминлаш, электр симёғочларини алиштириш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш масалаларига оид мурожаатлар келиб тушди. Қўйилган масалаларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига ўрганиб чиқиб, ҳал этиш учун муддатлар белгиланди.
Маҳалла аҳлининг мурожаат ва таклифларига кўра тез муддатларда маҳаллага 25 та янги электр таянч устунлари ўрнатиладиган, аҳоли томорқаларини суғориш дренажи чиқариладиган ҳамда ҳудуд аҳолиси манфаати учун хизмат қиладиган кўплаб эзгу тадбирлар амалга ошириладиган бўлди.
Туман ҳокимининг қабуллари давом этади.
Ўзбекистон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати