Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Насос станцияларини модернизация қилиш- деҳқончиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади
2021-08-02 23:36:59 207
Ўзбекистон туманида суғорма деҳқончилик қилинадиган 26 минг гектардан зиёд майдонларнинг қарийб 10 минг гектарига насослар ёрдамида сув етказиб берилади. Бугунги кунда туман насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида 8 та насос станциялари мавжуд бўлиб, уларга 31 та насос агрегатлари ўрнатилган.
Жойларда суғориш ишларини сифатли ташкил қилиш ҳамда экин майдонларига зарур миқдордаги сувларни етказиб бериш мақсадида мазкур насос агрегатлари йилига таъмирлаб борилади.
Шунингдек, насос станцияларини суғориш мавсумларида электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида уларга хизмат кўрсатувчи 8 та нимстанцияларни ҳам таъмирлаб боришга мунтазам эътибор қаратилмоқда.
Туман насос станциялари ва энергетика бошқармасига кўра, сўнгги даврда насос станцияларида 26 дона насос агрегатлари, 80 дона суғориш қудуқлари жорий ва тубдан таъмирланди. Замонавий энерготежамкор технологияларни жорий қилиш мақсадида 30 дан ортиқ ёруғликдиод лампалар ва 2 дона қуёш батареялари ўрнатилди.
Бунинг натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 минг кВт. соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.
Шунингдек, қайд этилишича “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станцияларидан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига асосан тумандаги “КФК-Сўх” насос станциясини модернизация қилиш манзилли дастурига киритилган бўлиб, ушбу лойиҳа келгуси 2022 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур насос станциясининг агрегат сони 12 та, сув чиқариш қуввати эса 6,40 куб.м/секундни ташкил этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати