Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сиз эмландингизми?
2021-07-23 18:32:03 132
Туман тиббиёт бирлашмаси масъулларининг маълум қилишича, туманда бугуннинг ўзида фуқароларни COVID-19'га қарши эмлаш мақсадида 1876 доза вакцина ишлатилди. Бунда, 1-тур 1339 дозани, 2-тур 300 дозани ва 3-тур 237 дозани ташкил этилди. Шундан 174 доза вакцина 65 ва ундан катта ёшдаги фуқароларга қўлланилди.
Шу вақтгача туман бўйича жами 59509 доза вакцина қўлланилган. 1-тур вакцинацияси 38113 дозани, 2-тур вакцинацияси 14400 дозани ва 3-тур вакцинацияси 6996 дозани ташкил этган. Булардан 12122 дозаси 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқароларга ишлатилди.
Маълумот ўрнида, коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника (Конизар мавзеси, Ғалаба кўчасида), КТМПнинг болалар бўлими (Яйпан шаҳар Туркистон кўчаси), ҳудудлардаги 8 та оилавий поликлиникалар ҳамда 1 та оилавий шифокор пункти (Деҳқонобод қишлоғи)да амалга оширилмоқда.
Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига беэътибор бўлманг, азиз тумандошлар! Тождор вирус балосидан сақланинг!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати