Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қурбон ҳайити намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди
2021-07-17 08:51:09 153
Ўзбекистонда бу йилги Қурбон ҳайити намози адо этилмайди, унинг ўрнига уйда Зуҳо намози ўқиш тавсия қилинди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвосида сўз боради.
"Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади", - дейилади фатвода.
Шунингдек, юқоридаги сабабларга кўра жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайдиган бўлди. Бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян таъқиқланади.
Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.