Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида сўнгги 4 йилда пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 25 фоизга ошган
2021-07-17 08:48:02 148
Ўзбекистон туманида 2021 йил 1 июль ҳолатига 29 732 нафар шахс пенсия ва нафақа олади.
Сўнгги 4 йилда (2017-2021 йиллар) Ўзбекистон туманида пенсия ва нафақа олувчилар сони қарийб 25 фоизга ошган. Жумладан, уларнинг сони:
- 2017 йилда – 23 775 нафар;
- 2018 йилда – 25 098 нафар;
- 2019 йилда – 26 778 нафар;
- 2020 йилда – 28 362 нафарни ташкил этган.
2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, туманимизда 29 732 нафар шахс пенсия ва нафақа олади. Улардан:
- 27 094 нафар шахс пенсия;
- 2 638 нафар шахс нафақа олади.
Пенсия ва нафақа олувчиларнинг 43 фоизини эркаклар, 57 фоизини аёллар ташкил этади.
Пенсия оладиган шахсларнинг:
- 23 364 нафари ёшга доир;
- 2 661 нафари ногиронликка доир;
- 1 069 нафари боқувчисини йўқотганганлик пенсиясини олади.
Нафақа олувчиларнинг:
- 189 нафари ёшга доир;
- 2 226 нафари ногиронликка доир;
- 367 нафари боқувчисини йўқотганлик нафақасини олади.
Маълумот учун, 2021 йил 1 июлдан бошлаб белгиланган пенсия миқдорлари қўйидагича:
- Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 минг сўм;
- Ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
- Болаликдан ногирон шахслар нафақаси – 565 000 сўм;
- Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларга бериладиган нафақа миқдори – 400 000 сўм.
Ш.Узақов
Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи ўринбосари