Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Элчи қишлоғидаги янги мактаб қурилиши жадал давом этмоқда
2021-07-09 18:35:22 162
Аввал хабар берганимиздек, 21-мактабнинг Элчи қишлоғидаги филиали ўрнида замонавий таълим даргоҳи қад ростламоқда.
Жорий йил Инвестиция дастури асосида мактаб эски филиалининг 120 ўринли биноси капитал реконструкция қилиниши билан биргаликда, 220 ўринли янги замонавий бинонинг қурилиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда.
Қурилиш ишлари “Қурилиш сифат сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.
Мазкур бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун 2 млрд. 266 млн. сўм маблағ сарфланиши белгиланган.
- Қурилиш ишлари белгиланган лойиҳа, меъёрлар асосида олиб борилмоқда, - дейди “Қурилиш сифат сервис” масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси Авазбек Маматқулов. – 220 ўринли янги ўқув биноси кўтарилди, ҳозирда ички ва ташқи пардозлаш ишларини амалга оширмоқдамиз. Мутахассис ва қурувчиларимиз тинимсиз иш олиб бормоқда.
Ўқув даргоҳининг янги биноси мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида ҳудуд аҳли ва ўқувчилари учун муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати