Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-07-07 19:53:10 141
Ижтимоий тармоқларда асли Ўзбекистон туманида туғилган, Қўқон шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйида тарбияланувчиси бўлган, ҳозирда Қўқон шаҳрида вақтинчалик яшовчи фуқаро Света Гребневанинг видеомурожаати тарқалди.
Унда фуқаро Света Гребнева Ўзбекистон тумани Шўрсув МФЙдаги кўп қаватли уйлардан ўзига берилган хонадон ҳолати таъмирталаблиги ҳақида баён этади.
Мазкур хабар бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Дархақиқат, Ўзбекистон тумани Шўрсув МФЙда жойлашган, бўш турган 2 қаватли уй-жойлар жорий йилнинг дастлабки ойларида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, оғир ижтимоий ҳолатдаги оилалар ва чин етимларга беминнат бўлиб берилган. Ушбу 2 та уй-жойлар 2 ва 3-хонали 16 та хонадондан иборат бўлиб, ўз мурожаатларига асосан улардан 11 таси эҳтиёжманд ва уй-жойга муҳтож оилаларга, 5 таси эса чин етимларга тақдим қилинган. Талабгорлар жорий 2021 йилнинг апрел ойидан ушбу хонадонларга кўчиб ўтишни бошлашган. Мазкур уй-жойларнинг таъмирлаш ишларини хонадонларнинг баъзи янги эгалари ўз ҳисобларидан амалга ошириб олган.
Света Гребнева туман ҳокимлигида бўлиб, ҳокимлик масъуллари иштирокида унинг мурожаатига асосан тегишли тартибда амалий ёрдам, хусусан ўзига берилган 2 хонали хонадонни тез орада таъмирлаб бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Шунингдек, Света Гребнева илтимоси ва мурожаатига асосан қўшимча равишда фарзандига 2 ёшгача нафақа пули тайинланиши (аввал ҳам тайинланган), “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан тегишли моддий ёрдам ажратилиши ҳамда Шўрсув МФЙдаги хонадони таъмирлангунига қадар ҳам, ҳозирда Қўқон шаҳрида вақтинчалик яшаётган уйига қўшимча жиҳозлар олиб берилишида амалий кўмак кўрсатиладиган бўлди.