Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш - кечиктириб бўлмайдиган масала
2021-07-03 09:07:54 162
Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири туман ҳокимлигида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси расининг ўринбосари Қобил Қирғизалиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Хатамов, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”, “Геосиёсий ўйинлардан огоҳ бўлиш – давр талаби” мавзуларида давра суҳбати олиб борилди.
Маърузачилар жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, жаҳонда кечаётган геосиёсий жараёнлар ҳақида зарурий маълумотлар бериб, аҳолининг маънавий тушунчаларини бойитиш, миллий-ахлоқий ва ҳуқуқий тарбиясини, бой адабий меросимизга бўлган меҳрини шакллантиришда маҳалла институтининг муҳим аҳамияти ҳақида тўхталишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати