Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 61 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғонада 168 нафар ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди

×

 2021-06-30 17:23:38    215

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь – Ёшлар куни

Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини жорий йилда 47 минг 514 нафар ўғил-қиз тамомлади. Аъло баҳоларга ўқиган 187 нафарига кумуш, 706 нафари эса олтин медаль тантанали топширилди. 168 нафар ёш эса муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Ўзбекистон туманида ҳам ёш авлод таълим-тарбияси, замонавий билим эгаллашларига муҳим эътибор қаратилмоқда. Умумтаълим мактабларида меҳнат қилаётган педагогларнинг касб малакасини ошириш, шунингдек, ўқувчиларнинг фан олимпиадалари ва халқаро танловларда фаол иштирок этишини устувор вазифа сифатида белгилаб олиниши кутилган натижаларга эришишда бош омил бўлмоқда.

Мазкур ўқув йилида туман мактабларини 3 мингга яқин битирувчи тамомлаётган бўлса, аъло ўзлаштириши ҳамда намунали хулқи учун уларнинг 43 нафари олтин, 14 нафари кумуш медаль билан тақдирланди. Қувонарлиси, турли танлов ва мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритган 23 нафар битирувчи муддатидан олдин олий ўқув юртларининг талабаси бўлди.

Байрамона ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, йигит-қизларга медал ва эсдалик совғаларини топширди. Сўзга чиққанлар уларга оқ йўл тилаб, келажакда етук кадрлар бўлиб ватанимизга хизмат қилишларига ишонч билдирди.

– Юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар бизни ҳамиша қувонтиради, – дейди тумандаги 1-умумтаълим мактаби битирувчиси Ҳаётхон Ғаффорхўжаева. – Меҳрибон ва тажрибали устозларимизнинг меҳнати туфайли бугун катта ҳаёт остонасига дадил қадам қўймоқдамиз. Менга берилган олтин медаль эса зиммамга катта масъулият юклайди. Орзуларим бисёр, дефектология йўналишига ҳужжат топширмоқчиман.  

М.Сулаймонов, ЎзА