Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-06-29 22:47:08    167

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тумани Қумбосди қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури бўйича кўп ишлар қилиниши кераклиги, лекин ҳали айрим ишлар бажарилмай тўхтаб турганлиги” мазмунида хабар тарқалди.

Мазкур хабар бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади. 

“Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш ишларини сифатли бажариш, аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш бўйича Ўзбекистон туманида белгиланган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, “Қумбости” МФЙ да ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳудудда шу кунгача 5,0 км тармоқ тортиш ишлари бажарилиб, 18 дона  бетон сув халқаси (колодец) олиб келиниб, тўлиқ ўрнатилди.

Айни кунгача дастур режасига киритилган МФЙнинг Қум маҳалласида 720 метр ва Сой бўйи кўчасидаги 280 метр ички йўллар тўлиқ  асфальт қилинди.

Ҳозиргача туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳудуддаги 3 км йўл шағалланди.

Шунингдек, ҳудудда электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида 1 дона қуввати 100 кВали ли ТП ўрнатилиб, режадаги 83 дона электр таянч устунлар тўлиқ олиб келиниб, ўрнатилди. 1,210 км СИП кабел тортилиб, 25 та хонадонга тармоқ тортилди.

МФЙ ҳудудида шу кунгача 2,2 км газ қувурлари ва 25 дона газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланди.

Ҳудудда аҳоли ташаббуси ва ҳомийлик маблағлари томонидан ободонлаштириш ишлари кўламини ошириш мақсадида 74 та уйларнинг ташқи фасад қисмларида таъмирлаш ишлари бажарилди.

Давлат дастури асосида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тегишли давлат органлари ва сектор раҳбарларининг қатъий назорати асосида изчил давом этади.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастуридан ташқари 2021 йилги манзилли дастурга асосан МФЙ ҳудудидаги бир қатор маҳалла ва кўчаларни, хусусан Сой бўйи кўчасини 400 метр, Тош минора кўчасини 400 метр ва Янгиобод кўчасини 400 метр, жами 1,2 км ички йўлларни асфальтлаштириш кўзда тутилган. Қўшимчасига, яна айрим таъмирталаб кўчаларга шағал ётқизиш ишлари белгиланган. Мазкур ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари ҳам тез орада амалга оширилиб, ҳудуд ободлиги ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.