Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онасининг гиламларини ўғирлаган ўғри озодликдан маҳрум қилинди!

×

 2021-06-29 09:29:57    137

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан А.Мадаминовга оид жиноят ишини кўриб чиқилди. А.Мадаминов 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, оиласидан ажрашган, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмайди, муқаддам ўғирлик, фирибгарлик, босқинчилик каби оғир жиноятларни содир этганлиги учун нақд олти марта судланган.

Ёши элликни қоралаб қолган бўлса-да, ҳали ҳам ҳаётда ўз ўрнини топа билмаётган, озодлик қадрини ҳис қила олмаган А.Мадаминов яна бир бор ўғирлик жиноятига қўл урди.

Гап шунда-ки, А.Мадаминов Қўқон шаҳар, Бодомзор кўчаси 88-уйда ўзи билан бирга яшовчи онаси Т.Шаназаровага тегишли 1.750.000 сўмлик уч дона гиламларни яширин равишда талон-торож қилиб, суриштирув ҳаракатлари давомида шахсини аниқлаб топишни имкони бўлмаган шахсга жиноий йўл билан қўлга киритганлиги ҳақида айтмасдан 800.000 сўмга сотиб юбориб, пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборди. Энг қизиғи А.Мадаминов ўтган гал суд жавобгарлигига тортилган вақтда ҳам онасига тегишли мулкларни ўғирлаб, сўнгра сотиб юборган ва онасига етказилган моддий зарарни қоплашдан бўйин товлаб, тўрт ой қамоқ жазосини ўтаб чиққан эди.

А.Мадаминов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, онаси билан бирга Қўқон шаҳар Бодомзор кўчасида бирга яшаб келгани, лекин онаси ушбу манзилда яшашига қаршилик кўрсатгани учун, уйдан чиқиб кетгани ва ҳозирда муқим яшаш жойига эга эмаслигини, ҳақиқатдан ҳам онасига тегишли гиламларни ўғирлаб олиб чиқиб кетгани ва бозорга олиб бориб, нотаниш аёл кишига сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборгани, онасига етказилган моддий зарарни қоплаб бера олмаслиги ҳақида кўрсатув берди.

Т.Шаназарова эса қизининг уйига кетган вақтда ўғли А.Мадаминов унга тегишли бўлган уч дона гиламларни ўғирлаб олиб чиқиб кетиб, номаълум шахсга сотиб юборгани, ўғли томонидан унга етказилган моддий зарар қопланмагани, шу сабабли ўғлига нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Суд, жиноят ишида тўпланган далилларни текшириб, А.Мадаминовни ўғирлик жиноятини содир этганликда айбли деб топиб, А.Мадаминовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқ деб ҳисоблаб, унга нисбатан бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топди.

Мулоҳаза учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги белгиланган. А.Мадаминов Т.Шаназарованинг ёлғиз ўғил фарзанди, А.Мадаминов томонидан содир этилган жиноят ярашув асосида тугатилиши ҳам мумкин эди. Лекин, ўғил онага етказилган моддий зарарни қоплашга имконияти бўла туриб, қопламади, она эса ўғилни кечирмади. Хуллас, судда ярашув битими тасдиқлаш имкони бўлмади.

Хулоса ўрнида яна ўша эски ҳақиқатга қайтамиз.

Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини англаб етамиз.

Хуршид Қосимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг раиси