Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги яна 2 та маҳаллага янги трансформаторлар ўрнатилди
2021-06-28 10:33:45 158
“Қишнинг ғамини ёзда кўр” дейишади доно ҳалқимиз. Аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш энг муҳим омиллардан бири саналади.
Шу мақсадда, тумандаги "Оқтепа" ва "Зиё Нурсух" маҳаллаларига қўшимча янги трансформатор пунктлари ўрнатилди.
Ушбу тадбирлар давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилди.
Оқтепа МФЙга ўрнатилган 160 кВли ТПнинг ишга тушиши билан ҳудуддаги 100 дан ортиқ хонадоннинг, Зиё Нурсух МФЙ га қўйилган 100 кВли ТПнинг хизмати орқали эса 80 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти сифати яхшиланади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати