Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман прокурорининг навбатдаги сайёр қабули “Туркистон” маҳалласида ташкил этилди
2021-06-26 23:15:51 139
Қабул давомида мурожаатларнинг асосий мазмуни бандлик, банк кредитлари ажратиш, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролардан 12 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Қабулдан сўнг сектор раҳбари бошчилигида фуқароларнинг мурожаатларига кўра “Туркистон” ва “Эски Яйпан” МФЙлари ҳудудларида ўрганишлар олиб борилди. Кўтарилган масалалар ижроси юзасидан зарурий чоралар белгиланди.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашга қаратилган бу каби тадбирлар сектор ҳудудидаги барча маҳаллаларда давом эттирилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати