Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ички йўлларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда
2021-06-23 18:22:42 157
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари доирасида кўплаб маҳаллалар ички йўлларини таъмирлаш ишлари бошланган.
Куни-кеча, “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини Бирдамлик кўчасида 1000 кв.м, “Катта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғини Файзиобод кўчасида 1000 кв.м ва Сой кўчасида 2350 кв.м ички йўлларда асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Маҳаллаларга ўзгача файз бағишлаётган бундай текис ва равон кўчалардан ҳудудлар аҳолиси ўзгача мамнун бўлишмоқда.
Манзилли дастур асосида бажарилаётган ушбу хайрли ишлар туманимизнинг яна қатор маҳаллари бўйлаб давом этади ва биз бу ҳақида маълум қилиб борамиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати