Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган яна 67 нафар йигитларнинг бандлиги таъминланди
2021-06-16 22:15:34 169
Ўзбекистон туманида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “манзилли режа” ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросига мунтазам эътибор қаратилмоқда.
Туманда “Ёшлар дафтари” бўйича ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 47 мингдан ортиқ хонадондаги 41 минг 670 нафар ёш иштирокида сўровнома ўтказилди. Мазкур дафтарга муқим иш жойига эга бўлмаган 4 минг 639 нафар йигит-қиз киритилган. Шу кунларда ёшларнинг 138 нафари касб-ҳунарга, 149 нафари эса тадбиркорлик йўналишида ўқитилмоқда, 431 нафар йигит-қиз эса иш билан таъминланди.
Ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ишсиз ёшларнинг 400 нафарини бандлигини таъминлаш, кўмаклашиш мақсадида уларга турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари тарқатилган эди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ёшларнинг даромад топиши йўлида навбатдаги хайрли ташаббусга қўл урилди. Ишсиз ёшларнинг 67 нафарига перфоратор, пайвандлаш, кесиш (болкарга) ва дори сепиш каби ускуналар беминнат топширилди. Бунда уларнинг қизиқиши, имконияти ва иқтидорига алоҳида эътибор қаратилди.
- 2019 йилда тумандаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Устачилик билан шуғулланиб, кўпчиликнинг оғирини енгил қиламан. Бугунги тадбирда менга пайвандлаш ва кесиш ускуналарини тақдим этишгани айни муддао бўлди. Чунки ҳозирги касбимда зарурий ашёлар эди булар. Эндиликда ишимда янада унумдорлик бўлиб, кўпроқ даромад топишимда ҳам қўл келади албатта - дейди 21 ёшли Туюл қишлоғилик Авазбек Абдужжаборов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати