Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Э Ъ Л О Н ! - "Авто 60 ой" бўйича
2021-06-15 22:13:35 164
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ЖИБ Чилонзор туман судининг 29.03.2021 йилдаги ҳукми билан судланган “Авто 60 ой” МЧЖ мансабдор шахсларига Ж.Баходиров ва бошқаларга доир ижро иши доирасида тергов органлари томонидан хатланган 28,6 млрд. сўм маблағларни 15761 нафар ундирувчиларга етказилган зарарни қоплаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бироқ, 15761 нафар ундирувчилар республика бўйлаб вилоятларда истиқомат қилишликлари сабабли уларни тўлиқ жалб этиш имконияти бўлмаган.
Шу сабабли, Фарғона вилоятида яшаб келаётган 1963 нафар ундирувчилар “Авто 60 ой” иши доирасида банк ҳисоб рақамларини тақдим этиш орқали моддий зарарни ундириш масаласида давлат ижрочиси У.Тешаевнинг 71-207-20-19 ички рақам 1023 ҳамда телеграмм 98-007-58-51 орқали алоқага чиқишлари сўралади.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси