Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент ташаббуси амалда: Ўзбекистон туманида бугуннинг ўзида 60 нафар эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик учун ер ажратиб берилди

×

 2021-06-11 22:05:44    161

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. 

Мазкур йиғилишда юртбошимиз томонидан “Энди катта тизимга ўтяпмиз. Ерни ҳақиқий эгасига – халққа берамиз” дея таъкидланиб, жорий йилдан бошлаб ғалладан бўшаган ер майдонлари эҳтиёжманд, реал даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолига 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оила тоифаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу эзгу ташаббус доирасида Ўзбекистон туманида амалий ишлар бошланди. 

Хусусан, бугун тумандаги “Кимсанобод қақир” фермер хўжалиги дала майдонида шу масалада амалий семинар ташкилланди. 

Унда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, вилоят прокурори ўринбосари Фарходжон Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланишни истовчи фуқаролар иштирок этди. 

Семинарда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар мазмун-моҳияти, Президентнинг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг аҳамияти, мазкур топшириқ ва фармоннинг жойларда ижросини ташкил этиш тартиблари ҳақида тўхталиб, барча жараёнларни ташкил этишда энг аввало адолат мезонларига таяниб иш тутиш, ҳалоллик ва қонунийликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ер олувчи талабгорларга юртбошимизнинг ҳаётбахш ислоҳотлари доирасидаги ушбу имкониятлардан албатта оқилона фойдаланиб, ҳар бир қарич ерни эътиборсиз қолдирмаслик, мўл ҳосил олишга ҳаракат қилиш ва оилалари даромадини кўпайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, мазкур жараёнларни тўғри ташкил этишда ҳар бир соҳа масъулларининг тутган ўрни, вазифалари яна бир бор белгилаб берилди. 

Семинар якунида, 4-сектор ҳудудида “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” ва “Темир дафтар”да рўйхатга олинган, расман ишсиз ҳисобланган 20 нафар фуқарога иккиламчи шартнома асосида 20 сотихдан экин ер майдони ажратиб берилди.

Худди шунингдек, бугуннинг ўзида 1-сектор ҳудудидаги “Ривож” фермер хўжалиги ер майдонидан 20 нафар, 3-сектор ҳудудидаги “Эсахон Одилов” фермер хўжалиги майдонидан ҳам 20 нафар шу тоифадаги аҳоли вакилларига 20 сотихдан деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ажратиб берилди.

Эҳтиёжманд, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини белгиланган тартибда деҳқончилик учун ажратиб бериш тадбирлари туманда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати