Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

×

 2021-06-10 19:47:39    171

PDF yuklash
Chop etish


Танловда Фарғона вилоятида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи, 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам), олий таълим муассасаларини психология мутахассислиги бўйича тамомлаган, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар қатнашишлари мумкин, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси.

Ички ишлар органларига ишга кириш истагини билдирган фуқаролар, 2021 йилнинг 10 июнь кунидан 15 июнь кунига қадар, яшаш худудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан фуқаролик паспорти (нусҳаси билан), ҳарбий гувоҳномаси ва таҳсил олган таълим муассасининг дипломини олиб келишлари талаб этилади.

Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56