Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 103 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат: Ўзбекистон тумани “Кичик тагоб” МФЙ Ибрат кўчасининг қолган қисмига ҳам шағал ва асфальт қопламалари тўшалади

×

 2021-06-10 18:01:30    142

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, кун.уз нашрининг телеграм ижтимоий тармоғидаги Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида Ўзбекистон тумани, Кичик Тагоб қишлоғи, Ибрат кўчаси 165-уйда яшовчи фуқаронинг мурожаати эълон қилинди.

Фуқаро ўз мурожаатида Ибрат кўчаси таъмирталаблиги, айнан шу мавзудаги аввалги йўллаган мурожаати ортидан айнан мурожаат йўлланган манзил эмас, балки кўчанинг бошқа қисми шағаллаштирилганлиги ҳақида баён этади.

Мазкур мурожаат бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.  

Ҳақиқатдан, аввал ҳам, янаям аниқроғи жорий йилнинг 12 апрел куни Ибрат кўчасида яшовчи, ўз шахсини маълум қилмаган фуқаро ижтимоий тармоқ орқали видеолавҳа йўллаб, кўча аҳволи таъмирга муҳтожлиги, кўчага шағал ётқизиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этади.

Туман ҳокимлиги томонидан ўз ўрнида кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаро мурожаатига кўра, эртасигаёқ - 13 апрел куни Ибрат кўчасининг салкам 1 км. масофадаги қисмида шағал тўкиш ишлари бошланиб, белгиланган вазифа амалга оширилади. 

Фақат, юқорида таъкидланганидек мурожаатчи аввалги чиқишида ўз шахсини ва кўчанинг айнан қайси қисмини назарда тутаётганлигини бу галги мурожаатидагидек баён этмаганлиги боис, айнан маҳалла аҳли вакилларининг таклиф ва кўрсатмаларига кўра, нисбатан таъмирталаб қисми шағаллаштирилган. 

Аниқлик киритилишича қишлоқнинг Ибрат кўчасидаги ички йўллар салкам 3 км. масофани ташкил этади.

Аҳоли мурожаатлари ва фуқаролар йиғинлари таклифлари асосида тумандаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича жорий 2021 йил учун манзилли дастур тузилган. Мазкур дастурга кўра туман ҳудудларидаги, маҳалла ва қишлоқлардаги 41 км. масофадан ортиқ айнан ички йўллар таъмирланиб, шағал ва асфальт қопламалари ётқизилади. Бу борада амалий ишлар бошланган бўлиб, кўплаб маҳаллаларда асфальт ётқизиш учун асос тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда, шағаллаштириш ишлари бошланган. 

Шу жумладан, Кичик Тагоб МФЙнинг Ибрат кўчасига 1 км. шағал ва 500 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари мазкур дастурга киритилган. 

Аниқлик киритилишича, кўчанинг 165-уйида яшовчи фуқаро назарда тутган ҳамда видеотасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа йўллаган қисми ҳам юқоридаги манзилли дастурдан ўрин олган. Яъни, тез орада қизғин тус оладиган дастур ижроси доирасида кўчада шағаллаштириш ишлари амалга оширилади.