Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-06-10 17:58:24 162
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тумани Оқтепа МФЙдан ёзяпман. Йўл масаласида мурожаат қилинганига 1 ой бўлди. 23 апрель куни туманимизга республикадан вакиллар келиб сайёр қабул ўтказди. Президент администрация вакили туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарига масалани қонуний ҳал қилиб беринг деди. Аммо ҳоким муовини ҳалигача ҳал қилмади..” мазмунида хабар тарқалди.
Мазкур хабар бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Дархақиқат, жорий йилнинг 23 апрел куни аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида Президент Администрацияси, вазирликлар ва марказий идоралар масъуллари томонидан Ўзбекистон туманиди сайёр қабул ташкил этилган.
Унда туман фуқаролари суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан қатнашишган.
Жумладан, бир қатор фуқаролар маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш юзасидан ўз таклиф ва мурожаатларини билдирганлар. Аксарият масалалар шу куннинг ўзида, жойида ҳал этилган сайёр қабулда, ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатларни туман ҳокимлиги томонидан тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланган.
Хусусан, аҳоли мурожаатлари ва фуқаролар йиғинлари таклифлари асосида тумандаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича жорий 2021 йил учун манзилли дастур тузилган. Мазкур дастурга кўра туман ҳудудларидаги, маҳалла ва қишлоқлардаги 41 км. масофадан ортиқ айнан ички йўллар таъмирланиб, шағал ва асфальт қопламалари ётқизилади. Бу борада амалий ишлар бошланган бўлиб, кўплаб маҳаллаларда асфальт ётқизиш учун асос тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда, шағаллаштириш ишлари бошланган.
Шу жумладан, Оқтепа МФЙнинг бир қатор кўчаларига ҳам асфальт ётқизиш ишлари мазкур дастурга киритилган.
Яъни, тез орада қизғин тус оладиган дастур ижроси доирасида маҳалла кўчаларида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилади.