Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани марказий шифохонасига олиб борувчи йўлда таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда
2021-06-09 23:46:02 136
Аввал хабар берганимиздек, туман марказий шифохонасига олиб борувчи асосий йўл мукаммал таъмирланмоқда.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари айни авжида.
Шу кунларда йўлнинг 3800 кв.метр жойига тўлиқ асфальт қопламасини ётқизиш учун асос тайёрлаб қўйилди.
Ўзбекистон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари йўл четларига бетон ариқ (лоток)лар ўрнатиш ишлари билан банд.
Таъмирлаш ишларининг кетма-кетлигида жами 1 км. масофада намунавий пиёдалар йўлакларини барпо этиш ҳамда кўча чироқларини ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати