Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ғалла ўримига киришилди
2021-06-08 16:58:56 178
Ғалла - ризқ ва ноз неъмат, уни нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш эса шарафли ва масъулиятли вазифадир.
Бу йил Ўзбекистон туманида жами 5 минг 960 гектар майдонда бошоқли дон етиштирилди. Мавсумда ўрим-йиғим ишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида жами 22 та отряд тузилган. Ўрим-йиғим ишларида 22 та комбайндан самарали фойдаланилади.
Шунингдек, 120 та дон ташиш техникаси, 4 та кўчма устахона, 5 та ёқилғи мойлаш материаллари кўчма шохобчалари техник кўрикдан ўтказилиб, ўрим-йиғим мавсумига шай ҳолатга келтирилди.
Ғалла ўрим-йиғими иштирокчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида мавсум бошидан отряд раҳбарлари ва комбайн операторларининг ҳар бирига 2 млн. сўм, отряд раҳбарларининг ўринбосарлар ва ёрдамчи операторларга эса 1 млн. сўмдан нақд пул тарқатилди.
Туман миришкорлари бу йил 21 минг 330 тоннадан ортиқ улкан дон хирмони яратишни олдиларига мақсад қилишган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати