Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам туҳфаси: Ўзбекистон туманида яна иккита оилавий боғча очилди
2021-06-01 20:50:12 139
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Ўзбекистон туманида 2 та оилавий боғча фойдаланишга топширилиб, уларга 50 нафар болажонлар қамраб олинди.
"Каримобод" ва “Беруний” маҳаллаларида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган 92 ва 94-сонли мактабгача таълим ташкилотлари бугундан фаолият кўрсата бошлади.
Таъкидлаш жоизки, ҳар икки боғча хоналари ўзига хос тарзда безатилган. Болажонлар учун барча шароитлар муҳайё. Шунингдек, боғчаларда болаларни китоб ўқишга бўлган қизиқишини уйғотувчи турли ўйинчоқлар, дидактив адабиётлар, эртак китоблари, кўргазмали материаллар мавжуд.
Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларинининг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов, мактабгача таълим бўлими мудири Х.Қўзиева, ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Йиғилганлар жажжи кичкинтойларни қўшалоқ байрам билан қизғин табрикладилар.
Бугунги оилавий боғчаларнинг очилиши билан тумандаги нодавлат оилавий боғчалар сони 94 тага етди. Шунингдек, бугунги кунда туманда давлат мактабгача таълим ташкилотлари 62 та, 3 та хусусий боғча ҳамда 1 та давлат хусусий шерикчилик асосида НМТТ фаолият кўрсатяпти.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати