Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги “ақлли” газ ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига бепул ўрнатилмоқда

×

 2021-05-31 23:26:48    168

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида табиий газ таъминотини бошқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими жорий этилмоқда.

Янги турдаги ҳисоблагичлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4840-сонли қарорига асосан ўрнатилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, АСКУГ тизими табиий газни тўлиқ, аниқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, табиий газ таъминотидаги йўқотишларни камайтириш ва истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади.

АСКУГ тизимини жорий этиш ишлари, яъни янги ускуналар айни кунларда Яйпан шаҳрининг “Яйпан гузар” маҳалласидаги хонадонларга ўрнатилмоқда. 

“Ўтган 2020 йилда Жонобод маҳалласидаги хонадонлар ва “Яйпан гузар” МФЙдаги кўп қаватли уйларга тажриба тариқасида синовдан ўтган ана шундай замонавий газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатган эдик. Амалга оширган ишларимиз ўз самарасини берди, албатта. Жорий йил якунигача жами 9 мингдан ортиқ табиий газдан фойдаланувчиларнинг хонадонларида замонавий газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатишни режалаштирганмиз”, дейди “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” бўлими устаси Низомжон Иномжонов. 

Қайд этилишича, тумандаги табиий газ тармоғи мавжуд бўлган 22 та маҳаллага электрон ҳисоблагич ўрнатиш учун дастлабки босқичда 10 та гуруҳ жалб этилган, тез муддатда бундай гуруҳларни 40-50 тага кўпайтириш, белгиланган ишларни жадаллаштириш режалаштирилган. 

Ҳисоблагичлар аҳоли учун бепул ўрнатиб берилмоқда.  

“Ўзбекистонтумангаз” бўлими устаси Низомжон Иномжоновнинг қўшимча қилишича, коммунал соҳада рақамлаштиришнинг жорий этилишини маҳалла аҳли қўллаб-қувватламоқда. Чунки бу тизимда қарз юзасидан чалкашлик бўлмайди. Назоратчи қарзни «қистаб» келишига ҳожат қолайди. Тўлов аниқ истеъмол қилинган газга қараб амалга оширилади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур янгиликнинг тўлиқ жорий этилиши аҳолини газ билан таъминлашни сезиларли даражада оширади. Чунки аниқ ҳисоб-китоб тизими истеъмолчиларда газ сарфлаш масъулиятини оширади. Иқтисод қилинган табиий газ ҳисобига, қўшимча равишда бошқа ҳудудларни ҳам газлаштириш имконияти туғилади.  

Шу ўринда, масалага доир яна бир муҳим эълонни билдиришмоқда, туман газ бўлими мутасаддилари:

Тумандаги малакали ва тегишли рухсатномага эга бўлган юридик ҳамда жисмоний турдаги газ пайвандчи-чилангарларни АСКУГ доирасида “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш учун “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” бўлими томонидан ишга таклиф этилади. Чилангар-пайвандчилар фуқаровий шартнома асосида, юридик шахслар эса тегишли шартномалар асосида иш олиб борадилар. Иш ҳақи белгиланган тартибда тўланади.

Маълумот учун 73 539-19-46, +998912034353, +998903436012 ва 104 телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати