Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жангирлик ногиронлиги бор Махсудахон опанинг уйи таъмирлаб берилди

×

 2021-05-31 23:21:49    201

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг хонадонларини таъмирлаб берилаётганлиги ҳақида аввал ҳам маълум қилган эдик.

"Жангир” маҳалласида яшовчи Собирова Махсудахоннинг ногиронлиги бор. Махсудахон опанинг иссиқ-совуғи-ю, дардига жигари (синглиси) Севарахон Собирова яраб, бирга яшаб келмоқда.

Опа-сингилларнинг ўз уйларини таъмирлашга қолганда қўллари калталик қилиб қолган эди. Бу борада “Аёллар дафтари”га киритилган Махсудахон ва унинг синглиси корига 3-сектор ва “Оқтепа” жомеъ масжиди фаоллари, саҳоватпеша инсонлар, маҳалла аҳли ва ҳудуд тадбиркорлари яради. 

“Аввалига, мавжуд эски уйларини таъмирлаб, тузукроқ эпақага келтиришни режалаштирган эдик. Туман бош имом хатиби, маҳалла раисимиз ва фаоллар билан кенгашиб, бошқача қарор қабул қилдик. Эскисини эплагунча эсинг кетади, дейишади-ку. Шартта 2 хонали эски уйини бузиб ташланди-ю, таг-тугидан кўтариб, шу холатга келтирилди. Кўча девори хам деярли деворликка ярамай қолганди, мана салкам 23 метрлик девори ҳам янгидан қуриб берилди”, дейди маҳалла фаоли Худойберди Ахроров.

- Маҳалламиз аҳли бундай ишларга қараб турмайди. Бир томондан “Оқтепа” жомеъ масжиди саҳоватпеша инсонлари ўз ёрдамларини аямаган бўлса, бир томондан маҳалламиз ҳомийлари астойдил енг шимариб ишга киришишди. Кимдир “Камаз”да тош ташиган, кимдир ғишту, цемент... Мана, 2 ой деганда “Евро таъмири”гача битириб чиқиб кетишди қўли гул усталаримиз, - дейди “Шодлик” МФЙ раиси Зафаржон Махмуджонов.

Сектор ва фуқаролар йиғини кўмаги билан опа-сингиллар учун АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиалининг имтиёзли кредити асосида 4 бош қўй ҳам олиб берилди.

- Эски уйларимиз ўрнида бундай кўркам ва шинам бошпана битишини ўйламаган ҳам эдим. Янги уйга кўрмана сифатида, янги мебеллар, гилам ва якандоз кўрпачаларгача ҳадя қилишди саҳий инсонлар. Яратганга шукр, кам бўлишмасин, камлик кўришмасин. Бундай ғамхўрликлар ва эътибор учун барча масъул раҳбарларга, маҳалламиз фаолларига, саҳоватпеша инсонларга чексиз раҳматимизни айтиб ўтирибмиз, - дейди Махсудахон Собирова.

Туманда “Аёллар дафтари”даги, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий ҳолатдаги аёлларнинг уй-жойлари ана шундай ўзаро баҳамжихатликда таъмирлаб бериш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати