Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чўмилиш тақиқланган сув ҳавзаларида ҳаётингизни хавфга қўйманг!
2021-05-30 23:26:11 205
Сув — инсоният учун берилган улуғ инъомлардан бири. Сувда сузишнинг ҳам инсон саломатлигига фойдаси катта.
Мунтазам сув спорти билан шуғулланиш эса кишининг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлишига ёрдам беради.
Ёзни сув ҳавзаларида мириқиб чўмилаётган болаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жазирама кунларда нафақат болажонлар, балки катталар ҳам салқин жойларга интилади. Айниқса, бундай пайтда сув ҳавзаларида чўмилиш танага ҳузур бағишлайди.
Қуёшли мамлакатимизда ёз мавсуми бошланиши билан ёш болалар ва ўсмирлар ўртасида чўмилишга бўлган эҳтиёж янада ортади. Бироқ ҳар доим ҳам чўмилиш қоидаларига амал қилавермаймиз.
Баъзан ота-оналарнинг фарзандларини қаровсиз қолдириши, уларнинг чўмилиш тақиқланган ҳудудларда чўмилиши айрим кўнгилсизликларга сабаб бўлади.
Минг афсуски, 2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида Ўзбекистон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона канали”дан эҳтиётсизлик оқибатида 3 нафар вояга етмаган шахслар сувга чўкиш натижасида вафот этган.
Шулардан, 2 нафари “Чўмилиш тақиқланади” белгисига қарамасдан, ўзбошимчалик билан каналнинг чўмилиш учун хавфли бўлган қисмига чўмилиш мақсадида бориб, сувга тушиб чўмилиб, ўзининг эҳтиётсизилиги оқибатида сувга чўқиб вафот этган.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшаган вояга етмаган шахс А.Б (исми шарифи ўзгартирилган) “Катта Фарғона канали”нинг Ўзбекистон тумани Тўлаш қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмига чўмилиш учун ўртоқлари билан келиб, сувга тушган вақтида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетиб, сувни ичидан қайтиб чиқмаган.
Ҳурматли юртдошлар кириб келаётган жазирама ёз мавсумида салқинланиш мақсадида, чўмилиш тақиқланган ҳудудларда эмас, чўмилиш тақиқланмаган ва хавфсиз чўмилиш ҳавзаларидан фойдаланишингизни ҳамда вояга етмаган фарзандларингизни назоратсиз қолдирмаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон туман прокуратураси