Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Видеокузатув камералари - ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашда яқиндан кўмакчи
2021-05-30 23:07:17 154
Ўзбекистон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича муайян ишлар амалга оширлиб келинмоқда.
Хусусан, магистрал йўллар, маҳаллаларнинг кириш ва чиқиш кўчалари, тадбиркорлик субъектлари ва давлат ташкилотлари ва муассасалари биноларини тўлиқ камералаштириш мақсадида туман прокуратураси раҳбарлигида ички ишлар, солиқ, кадастр, архитектура ва қурилиш бўлимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан мавжуд барча видеокузатув камералари инвентаризациядан ўтказилди. Туман ҳудудидаги кўчалар, савдо объектлари ва кўп қаватли уйлардаги камераларнинг жойлашуви бўйича алоҳида хариталар тузилиб, уларнинг яроқлилиги ҳамда янгиларини ўрнатиш бўйича эҳтиёжлар ўрганиб чиқилди.
Видеокузатув камераларини ўрнатиш ҳамда ички ишлар органларининг маҳалладаги ҳуқуқ-тартибот масканида вазиятни кузатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун туман ҳокимлиги, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳомийлиги ҳисобидан маблағлар йўналтирилди.
Натижада, қисқа муддатда 790 та янги камера ўрнатилиб, мавжуд 771 таси сўнгги русумдаги “ақлли” турларига алмаштирилди ҳамда туман ҳудуди бўйлаб жами 2577 та камералар орқали видеокузатув тизими ишга туширилишига эришилди.
Жумладан, 72 та маҳалла ҳудудидаги 845 та кўчаларда 771 та эски камера янгиланиб, 790 та камера янгидан ўрнатилди.
Тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлардаги мавжуд 291 та камераларнинг 36 таси яроқсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг барчаси янгисига алмаштирилди, шунингдек қўшимча 266 та янги камера ўрнатилди.
Йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш мақсадида туман ҳудудидаги магистрал ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларда 17 та видеокузатув камералари ишга туширилди.
Шундан 3 таси йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлаш ва қолган 10 дан ортиқ камералар техник имкониятига кўра тунги вақтларда ҳам тасвирга олишга имкониятига эга.
Бундан ташқари, 16 та профилактика инспектори таянч пунктлари ва 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларига хизмат ҳудудидаги ички кўчаларнинг кириш ва чиқиш жойларига ўрнатилган камералар интернет тармоғи ва толали кабеллар орқали уланиб, вазиятни узлуксиз назорат қилиш имконини берадиган “кичик кузатув марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.
Бу борадаги амалга оширилган тизимли ишлар ўзининг самарасини бериб, ўтган тўрт ой мобайнида бевосита камерадаги тасвирлар орқали 10 дан ортиқ жиноят иши фош этилди.
Ўзбекистон тумани прокуратураси