Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилганларнинг яна 231 нафарининг бандлиги таъминланди
2021-05-28 23:22:32 140
Ўзбекистон туманида “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган йигит-қизлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган амалий ишлар самарали давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бугун ташкил этилган навбатдаги тадбирда ҳам уларни ўз ўзини банд қилишга асосий эътибор қаратилди.
“Ёшлар ва аёллар дафтарлари” жамғармаларидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ишсиз ёшларнинг 30 нафарига перфоратор, 30 нафарига пайвандлаш ускунаси ва кесиш ускунаси (болкарга), 30 нафарига дори сепиш ускунаси, 4 нафарига мотокультиватор, 115 нафар ёшлар ва 22 нафар “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди.
Тадбирда иштирок этган сектор раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосарлари давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг муҳим аҳамияти ҳақида сўз юритишиб, бугун уларга тарқатилган зарурий меҳнат қуролларидан албатта унумли фойдаланишларини тилашди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати