Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кичик Оқмачитда “Обод қишлоқ” дастури доирасида электр таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда May 28, 2021
2021-05-28 08:54:12 165
Ўзбекистон тумани 1-сектор ҳудудидаги “Кичик оқмачит” маҳалла фуқаролари йиғинида электр энергияси таъминоти янги линияларга алмаштирилмоқда.
Мазкур маҳаллага 2 та: 160 КвА ва 100 КвА қувватга эга янги трансформаторлар келтирилиб, 66 та темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Айни кунларда 0,4 ҳаво тармоғи учун СИП 35 электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуддуда жами 3,8 км масофада янги электр тармоғи тортиш режалаштирилиб, 170 дан зиёд аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш кўзда тутилган.
Маҳаллада бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати