Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-05-25 17:30:42    162

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 25 май куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси Х.Хасанова ва унинг ўғлининг Яккатут маҳалла биносини инвестор томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини қуриш юзасидан ҳолат, ўз фаолияти ва ҳолатга нисбатан маҳаллий раҳбарлар муносабати юзасидан видеомурожаати тарқалди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Маълумки, 2020 йил 18 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори қабул қилинди.

Давлат раҳбарининг ПҚ-4602-сонли қарорининг 9-бандида ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни (инвесторлар) фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини (комплекс) давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш белгиланди.

Қарорнинг мазкур талабидан чиқиб, 2020 йил май-июль ойларида тумандаги деярли барча маҳалла фуқаролар йиғинларида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарияти томонидан учрашувлар ташкил қилиниб, учрашувларда МФЙ худудидаги тадбиркорлик субъектларига комплекслар қуриш учун жой ажратиш тартиби, ажратилган жойда қуриладиган комплексларни келгусида инвесторлар томонидан самарали фойдаланиши ортида уларга бир қатор имтиёзлар ажратилганлиги, комплексларни қуриш учун инвесторларни танлаб олиш шартлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилган.

2020 йил июл ойида тумандаги 3 та маҳалладан инвесторлар томонидан давлат-хусусий шерикчилик ўартлари асосида маҳалла комплекслари қуриш бўйича таклифлар келиб тушган. Шу жумладан, Яккатут МФЙ биноси ўрнида маҳалла комплекси ташкил этиш бўйича ҳудуд инвестори томонидан тегишли тартибда ўз таклиф билдирилади.

Ушбу таклифлар юқорида таъкидланган Президент қарори талабларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигига келишиш учун тақдим қилинган. Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирининг 06.07.2020 йилдаги 04-01/323-сонли ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг 07.07.2020 йил кунги 01/1097-сонли розилик хатлари олинган. 

Мазкур таклифлар розилик хатлари билан биргаликда 2020 йил 6 август куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилиниб, юқорида қайд этилган уч нафар инвесторнинг таклифлари маъқулланган.

2020 йил 15 июль куни инвестор билан Президент қарорига асосан наъмунавий шаклдаги битим тақдим қилинган хужжатлар асосида расмийлаштирилган.

Барча жараёнлар белгиланган тартиб асосида амалга оширилгач, тайёрланган хужжатлар асосида 2020 йил 3 август куни Ўзбекистон туман ҳокимининг “Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини бино-иншоотлари ўрнида наъмунавий лойиҳага мувофиқ тарзда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида янги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини қуриш тўғрисида”ги 1151-сонли қарори қабул қилинган.

Кейинчалик бино Яккатут МФЙ балансида қолдирилган.

       Шунингдек, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2019 йил июл ойидан буён Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келаётган Х.Хасанованинг иш фаолиятидан бир гуруҳ маҳалла аҳли норози бўлиб, туман ҳокимлигига ўтган 9 ой мобайнида бир неча бор мурожаат қилган. МФЙ раисининг ўз ишига нолойиқлигини айтиб хар хафтада 10-15 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасига, туман ҳокимининг фуқаролар билан оммавий қабулига кела бошлашган ҳамда Президент вертуал порталига оғзаки ва ёзма шикоятлар билан мурожаат қилишган. Маҳалла аҳлининг мазкур шикоятларида маълум қилишларича маҳаллада муҳит бузилганлиги, раис томонидан ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлар билан ишлаш тўғри йўлга қўйилмаганлигини билдириб, раис фаолиятидан норози эканликларини билдиришади.

Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова маҳалладаги мазкур ҳолат бир неча бор ўрганиб, соғлом муҳитни таъминлаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борган. Аҳолини мазкур мурожаатларига ечим топиш ва ҳақиқий ҳолатни ўрганиш давомида туман ҳокими ўринбосари мазкур масала тегишли тартибда, белгиланган қонунчиликка мувофиқ, “Фуқароларни ўзини ўз бошқариш органлари тўғрисида”ги 350-сонли қонунга асосан раисни лавозимда қолиши ёки қолмаслигини вакиллар йиғилиши ҳал этилишини таъкидлаган.    

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъулларининг қайд этишича, Яккатут маҳалласининг айрим фуқаролари ҳудуддаги бундай ишлардан норози бўлиб, вилоят ҳокими хамда ўша даврда вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган С.Аминжонов номига хам бир неча маротаба ариза шикоятлар билан мурожаат этган ҳамда раиснинг ваколатини муддатидан олдин тугатиб беришни сўрашган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов томонидан Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаб келган Х.Хасанова билан боғлиқ ҳатти-харакатлар ва аризаларда кўрсатилган важларни ўрганиш учун вилоятдан вакил этиб маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳуқуқшуноси А.Абдурахмонов жалб этилади.

       Бошқарма ҳуқуқшуноси А.Абдурахмонов томонидан ўрганиш ишлари олиб борилади ва ўрганиш натижаларига асосан хуқуқшунос хулосаси вилоят бошқарма бошлиғига тақдим этилади. Ҳуқуқшунос хулосасига кўра хақиқатдан ҳам МФЙ раисининг фаолиятидан кўплаб маҳалла аҳли норозиликлари ҳолатлари эканлиги аниқланиб, бошқарма томонидан Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғига ва Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашига тақдимнома юборилади.

       Бошқарманинг Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашига тақдимномаси Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирининг 2020 йил 30 сентябр кунги 74-Б сонли буйруғига асосан юборилади.

      Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармасининг тегишли тақдимномасига асосан Халқ депутатлари Ўзбекистон туман  Кенгаши  депутатлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳ томонидан маҳалладаги хонадонларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг раиснинг иш фаолиятига нисбатан муносабатлари ўрганилади. Мазкур ўрганиш натижаларида ҳам кўплаб аҳоли вакиллари МФЙ раисига нисбатан норози кайфиятда эканлиги аниқланади. Маҳаллий Кенгаш ишчи гуруҳи ва туман молия бўлимининг тегишли тартибдаги текшируви натижалари халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 25 мартда ўтказилган сессиясида муҳокама қилинади ва Яккатут МФЙ раиси Х.Хасановани эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, мазкур масалани вакиллар йиғилишида кўриб чиқилишини сўраб тегишли қарор қабул қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 28 апрел куни Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини вакиллар йиғилиши ўтказилиб, раис Х.Хасановани вазифасидан озод этиш тўғрисида тегишли тартибда қарор қабул қилинади.

Видеомурожаатда урғу берилганидек, Ўзбекистон тумани ҳокими Ш.Юлдашев Яккатут МФЙнинг собиқ раиси Х.Хасанова билан бирор марта ҳам учрашмаганлиги тўғрисидаги иддао ҳақиқатга тўғри келмайди. Туман ҳокими Х.Хасанова билан туман ҳокимлигида учрашиб, суҳбатлашган ва вазиятга муносиб баҳо берилган.

Шунингдек, туман ҳокими ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан бир неча бор Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган.

Ўзбекистон тумани ҳокими ёки ҳокимлик масъуллари томонидан МФЙнинг собиқ раиси Хасановага нисбатан қасддан турли босимлар уюштириш ҳолатлари рўй бермаган.