Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларига табриги
2021-05-25 17:25:30 190
Ассалому алайкум, азиз битирувчилар, қадрдон ўғил-қизларимиз!
Сизларни умрингизнинг камолот пиллапояси, ҳаётингиздаги энг қувончли ва ҳаяжонли дамлар – мактабни тугаллаб, етуклик онларига етиб келганингиз билан туман ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан қизғин ва самимий муборакбод этаман.
Давлатимиз раҳбарининг кеча сиз азиз битирувчи битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригида таъкидлаганидек, қалби пок орзу-умидлар билан тўлган сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимиз тимсолида биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий натижасини, халқимиз ва Ватанимиз келажагини кўрамиз.
Жорий ўқув йилида туманимизда умумтаълим мактабларининг 11-синф-ларини 2839 нафар ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқдалар. Буларнинг ичида 54 нафари олтин, 5 нафари кумуш ва 17 нафари муддатидан аввал олий таълим муассасаларига кириш имтиёзини берувчи йўлланмалар билан мактабни битиришга муваффақ бўлмоқдалар.
Албатта, бу муваффақият етуклик сари бошланган катта йўл олдидаги илк муваффақият, илк маррадир!
Шиддат билан ривожланаётган Ўзбекистонимизда ҳар бир ёш ҳам ислоҳотчи, ҳам ташаббускор бўлмоғи лозим.
Азиз ўқувчилар!
Сизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этмоқчиман. Мен ишонаман, мамлакатимиз номи билан ягона аталувчи Ўзбекистон туманимиз, навқирон Фарғона вилоятимиз, жонимизга жондек пайванд – дунёда ягона Ўзбекистонимиз келажаги Сизга боғлиқ эканлигини асло унутманг!
Ўқишдан, изланишдан, олға ҳаракат қилишдан тўхтаманг.
Ёрқин ва беғубор ниятлар остонасида барчангизни олдинда кутиб турган камолот уфқларибилан яна бир бор қутлаб, ҳаёт сари оқ йўл, узоқ умр тилайман.
Шерзоджон ЮЛДАШЕВ
Ўзбекистон тумани ҳокими