Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 135 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёлғиз оналарга эҳтиром кўрсатилди

×

 2021-05-24 23:46:16    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбирлар давом этиб, азиз ва мўътабар зотларга тумандошларимизнинг юксак меҳри ва эътибори кўрсатилмоқда.

Туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан байрамга ўзгача ёндошилиб, ҳам меҳрибон ва жонкуяр зотларга эҳтиром кўрсатилди, ҳам савобли ишга қўл урилди. 

Саҳоватпеша инсонлар ҳомийлиги асосида тумандаги 80 нафар ёлғиз оналар ва 10 нафар ижтимоий соҳаларда ишлаб, бугун кексалик гаштини сураётган оналар учун “Хожа Писта бобо” зиёратгоҳида байрам дастурхони ёзилиб, уларга иззат-икром кўрсатилди.

Дастурхонга ош тортилиб, эзгу ташаббуслар ҳақида дилдан суҳбатлашилди.  

Қуръон тиловати ўқилиб, дуои хайрлар қилинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати