Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“1+1 дастури” доирасида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 27 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. 5 нафар ёшларнинг эса энди ўз устозлари бор

×

 2021-05-22 18:20:33    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни “1+1 дастури” асосида тадбиркорлар ва ҳунармандларга бириктириш мақсадида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ташаббуси билан Ўзбекистон тумани тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган меҳнат ярмаркаси Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида, очиқ осмон остида ташкил этилди. 

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тақдим этган маълумотга кўра, бўш иш ўринлари ярмаркасида бевосита 20 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 115 та бўш иш ўринлари билан қатнашган бўлсалар, марказ томонидан мавжуд 134 та бюжет ташкилотлари ва 183 та хусусий корхоналардаги жами 429 та бўш иш ўринлари иштирокчиларга таклиф этилган. 

Ярмарка натижасига кўра, 27 нафар фуқарога ишга жойлашиши учун тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилиб, доимий иш ўрни билан таъминланди. Уларнинг 21 нафарини ёшлар ташкил этади. 

“Ёшлар: 1+1” дастури асосида 5 нафар туман ёшлари “Конизар мохир қўллари” хусусий корхонасига устоз шогирд йўналишида бириктирилди.  

Ярмарка давомида Қудаш маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Фирдавсий Бехишт” нодавлат таълим муассасасига 31 нафар ишсиз ёшлар ва аёллар ошпазлик ва тикувчилик йўналишида касбга тайёрлаш ўқув курсларига жалб қилинди. 

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси доирасида туман адлия бўлими, АТ “Агро банк” ва “Халқ банки” Ўзбекистон филиаллари, туман мактабгача таълими бўлими, давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази, маҳалла ва оилани қўллаб кувватлаш бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази каби ташкилот ва муассасалар томонидан иштирокчиларга соҳага оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати