Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 218 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбахорлик ёшлар «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» соҳиби

×

 2021-05-22 18:10:35    109

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида мини футбол бўйича 17-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда секторлар кесимида 24 та жамоа иштирок этиб, 220 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Спорт мусобақалари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланди.

Мусобақанинг дастлабки босқичи маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида, ҳудудий босқичи эса секторлар кесимида ўтказилди.

“Қулибек” МФЙдаги сунъий қопламали стадионда ўтказилган финал учрашувларида "Туюл", "Каримобод", "Қатағон" ва "Навбахор" маҳаллалари ёш чарм тўп усталари қизғин ва ёрқин таассуротларга бой баҳсларда иштирок этишди. 

Мусобақа якунига кўра 4-ўринни “Туюл”, 3-ўринни “Каримобод”, 2-ўринни “Қатағон” жамоалари қўлга киритишган бўлса, "Навбахор" маҳалласи ёшлари биринчи ўринни эгаллаб, «ДХХ кубоги» соҳибига айландилар.   

Яйпандаги мухташам “Ўзбекистон” ўйингоҳида ўтказилган мусобақа иштирокчиларини муносиб тақдирлаш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Давлат хавфсизлиги хизмати Ўзбекистон тумани бўлими раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. 

Ғолибларга махсус кубок, тегишли даражадаги диплом, медал ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати