Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тез кунларда Ўзбекистон тумани марказий шифохонасига олиб борувчи йўлни танимай қоласиз. Чунки у равонлашиб, кўркам тус олади
2021-05-22 18:02:46 198
Ўзбекистон туманидаги Конизар маҳалласида кўплаб тиббиёт муассасалари жойлашган.
Туман марказий шифохонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими (собиқ ДСЭНМ), кўплаб хусусий тиббиёт муассасалари-ю, дорихоналар, бир сўз билан айтганда тиббиёт мавзеси бу ҳудуд.
Албатта, аҳолига қулайлик яратишда йўлнинг созлиги ҳам устивор ўрин тутади.
Шифохонани Яйпан шаҳри ва туманнинг кўплаб ҳудудлари билан боғловчи 1 км. масофадаги асосий йўл айни кунларда таъмирланмоқда.
Йўлнинг 500 метри жорий, яъни асфальт қопламасини картасимон таъмирлаш ишлари бажариб бўлинди. Қолган 500 метрида тўлиқ асфальт қопламасини ётқизиш олди тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.
Ёмғир сувлари ҳамда маҳаллий аҳоли хонадонлари ариқ сувларини оқиб кетиши учун 480 метр масофада бетон ариқ (лоток)лар ўрнатилмоқда.
Марказий шифохонага туташ ҳудудда маҳаллий тадбиркор томонидан автомобиллар тўхташ жойи тўлиқ таъмирланиб, асфальт ётқизилди ҳамда бу ерга ўз улови билан келувчилар учун қулай шароит яратилди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу йўлнинг иккала томони бўйлаб 500 метрдан, жами 1 км. масофада намунавий пиёдалар йўлакларини барпо этиш, кўча чироқларини ўрнатиш чора-тадбирлари белгиланди. Мазкур ишлар ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари кетма-кетлигида тез кунларда амалга оширилади.
Таъкидлаганидек, айни кунларда Ўзбекистон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари йўлни равон этиш мақсадида жавлон уриб хизмат қилмоқдалар.
“Режаларимиз аниқ, маблағ харажатларини ҳам ҳисоб-китобини қилиб олганмиз. Ишчи ходимларимиз ва техникаларимиз ҳам етарли. Айтганча, яқиндагина республика автомобил йўллари давлат қўмитаси томонидан корхонамизга тақдим этилган яп-янги “Shacman” самосвалидан ҳам биринчи бўлиб шу йўл таъмирида фойдаланяпмиз”, дейди туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Хамдамжон Турсунов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати