Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-22 17:50:57    140

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остидаги навбатдаги юриш марафони ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилди.

Ўтказилган спорт тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда 700 дан зиёд кўнгиллилар иштирок этди.

Бугунги марафонда ҳам тиббиёт муассасалари, халқ таълими, мактабгача таълим, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаол жисмоний тарбия билан машғул бўлдилар.

Белгиланган масофани “Ўзбекистон” ўйингоҳи бўйлаб пиёда босиб ўтган тадбир иштирокчилари, оммавий тарзда бадантарбия машқларини ҳам бажардилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати