Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида тиббий-ижтимоий хизмат фаолияти: белгиланган вазифалар ижроси ва ижобий натижалар
2021-05-07 23:57:41 165
Ўзбекистон туманида тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояталаб қатламига манзилли ёрдам кўрсатиш, соҳада бажарилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашда бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Хусусан туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан жорий йил бошидан буён муҳтож фуқароларга жами 33 дона ногиронлик аравачаси, 19 дона эшитиш мосламаси, 8 дона ҳасса, 27 жуфт қўлтиқтаёқ, 5 дона кўзи ожизлар ҳассаси, 11 дона ходунок, 112 дона протез-ортопедия буюмлари етказиб берилди.
Айни кунларда бўлим ходимлари туманда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Абдупатто ота Абдурахмонов ва Абдуллажон ота Қодиров хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Тирик тарих ҳисобланган уруш фахрийларини яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказиб, зарурий дори-дармон воситаларини тақдим этишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати