Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги 3 та қишлоққа 3 та янги трансформатор олиб келинди. Улар 300 дан ошиқ хонадонга хизмат қилади
2021-05-01 14:19:36 164
Туманга бириктирилган вакил - АТ "Асакабанк"нинг амалий кўмаги билан Янгиҳаёт, Жонобод ва Туюл қишлоқларига янги трансформаторлар келтирилди.
Ҳар бирининг қуввати 160 кВА бўлган янги трансформаторларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, туман энергетиклари янги ТПларни ўрнатиш билан биргаликда 10 кВли ҳаво тармоқларини тортишга ҳам киришишган.
Ушбу ишлар якунига етгач, ҳар уччала ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, электр таъминоти сифати ортишига эришилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати