Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Водий овози” кўрик-танлови туман босқичи ғолиблари аниқланди
2021-04-30 23:55:30 162
Ўзбекистон тумани 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Водий овози” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Анъанавий ва академик ижро ҳамда эстрада йўналишларида ўтказилган мазкур кўрик-танловда 34 нафар ҳаваскор ёшлар қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.
Танловни 7 нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари адолат мезонлари асосида баҳолаб боришди.
Қайд этилишича, ушбу кўрик-танлов ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, халқимизнинг бой маънавий меросини асраб-аввайлаш, миллий маданиятни тарғиб этиш, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 25 декабрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ёшлар форуми”да берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида таъсис этилган.
Ҳар бир йўналиш бўйича уч нафардан энг яхши ижро муаллифлари саралаб олиниб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди.
Шунингдек хар икки йўналишда “Энг ёш ижрочи”, “Энг яхши ижрочи” номинациялари бўйича ҳам тўрт нафар иштирокчилар ҳам муносиб эътироф этилди.
Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати