Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

×

 2021-04-28 22:04:10    163

PDF yuklash
Chop etish


Хотира ва қадрлаш - халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир.

Ўзбекистон туманида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кенг кўламдаги маданий-маърифий тадбирлар старт олди. 

Туманга ташриф буюрган Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестр ва тарғибот жамоаси, туман ёшлари иштирокида марказий кўчаларда Ғалаба маршини ташкил этиб, тумандошларимизга ўзгача кайфият улашди. 

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбийлари, туман мудофаа бўлими, туман ҳокимлиги масъуллари ва ёшлар вакиллари сўнгра, туманда истиқомат қилувчи Абдупатто ота Абдурахмонов ва Абдуллажон ота Қодиров хонадонида бўлишди.

Меҳмонлар Уруш фахрийларини яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни ва иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қизғин қутлаб, эсдалик совғаларини топширишди.

Учрашув давомида отахонлар ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб бердилар. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуо қилдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати