Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жонободликларнинг яна бир мурожаати ҳал этилди: қазилаётган янги сув қудуғи учун янги трансформатор ҳам нақд бўлди
2021-04-24 18:26:57 140
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани Жонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 150 га яқин хонадонларнинг томорқасини суғориш учун давлат субсидияси асосида суви қудуғи туширилмоқда.
Аҳолини ушбу янгилик билан қутлаш, қудуқ қазиш жараёнлари билан танишиш учун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев қишлоққа борганлиги ҳақида ҳам бохабар қилганмиз.
Дилдан суҳбат жараёнида фуқаролар туман ҳокимидан эндиликда ушбу артезиан қудуғини ишга тушириш учун янги электр трансформатор ўрнатишда амалий кўмак сўрадилар.
Фуқаролар мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида туман ҳокими куни-кеча яна бир фармойишни имзолади.
Мазкур фармойишга кўра ушбу қудуғни электр линиясига улаш учун янги трансформатор сотиб олинадиган, бунинг учун туман маҳаллий бюджетининг шу йил 1-чораги якуни билан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 50 млн. сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати