Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими ўрганиш ўтказгандан сўнг, мактабнинг шамолда кўчиб тушган томи таъмирланадиган бўлди
2021-04-24 17:33:34 147
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Шу ойнинг бошида туман ҳокими Яйпан шаҳридаги 49-мактабда ҳам бўлиб, бу ердаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган эди.
Мактаб инфратузилмаси, моддий-техник базасини ўрганиш жараёнида туман ҳокими бир муаммога ўз эътиборини қаратди.
Гап шундаки, шу йилнинг 21 январидан 22 январга ўтар кечаси рўй берган кучли шамол мактаб биноси томининг бир қисмидаги тунука қопламасини кўчириб юборган эди.
Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокими фармойиши асосида маҳаллий бюджет маблағларининг орттирилган қисмидан етарли маблағ ажратилди ва таълим масканининг том қисмида таъмирлаш ишлари амалга ошириладиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати