Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кичик Тагоб МФЙда ҳам аҳоли томорқаларини суғориш учун сув қудуғи туширилмоқда
2021-04-23 22:10:17 145
Туман марказидан энг чекка ҳудудда жойлашган Кичик Тагоб маҳалласи ўзининг гилосзорлари билан ҳам машҳур.
Лекин ҳудудда сув таъминотининг оғирлиги айниқса сўнгги йилларда ўз сўзини айта бошлади.
Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг амалий ёрдами билан қишлоқда сув қудуғини бурғулаш ишлари бошланди.
Давлатимиз раҳбарининг "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4767-сонли қарорига асосан амалга оширилаётган бу эзгу иш учун ҳам давлат томонидан 120 млн. сўмлик беғараз субсидия маблағи ажратилди.
Ушбу артезиан қудуғини ишга тушириш натижасида қишлоқдаги 200 га яқин хонадон томорқалари бехато суғориладиган бўлади, албатта.
Аввалроқ Жонобод қишлоғидаги 150 га яқин хонадоннинг 50 гектардан ортиқ томорқасини суғориш учун ана шундай сув қудуғи бурғуланаётганлиги хақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, айнан худди шундай сув қудуқларини тушириш юзасидан тумандаги 30 га яқин қишлоқлардан талабномалар тушган бўлиб, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан манзилли рўйхатга киритилган. Йил сўнгига қадар босқичма-босқич ҳар бир эҳтиёжи бор бу қишлоқларда аҳоли томорқаларини суғориш учун ўз сув қудуқлари бўлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати