Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул ташкил этилди
2021-04-23 22:03:19 164
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида шу кунларда Президент Администрацияси, вазирликлар ва марказий идоралар масъуллари томонидан вилоятимиз шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокидаги навбатдаги оммавий қабул бугун Ўзбекистон туманида ўтказилди.
Бугунги қабулда Ўзбекистон туманиликлар билан бир қаторда қўшни Фурқат ва Бешариқ туманларидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин фуқаролар ҳам асосан суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан қатнашишди.
Шунингдек, қабулда туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари ечими биргаликда изланди.
Қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, аксарияти жойида ҳал этилди.
Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилиб, ижроси Президент Администрацияси, Бош прокуратура, вазирлик, марказий муассасалар ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати