Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 193 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ва Исфара шаҳри ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

×

 2021-04-22 16:35:59    88

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, бугундан Фарғона шаҳрида Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари ишбилармонлари ўртасида “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум бошланди. 

Мазкур халқаро бизнес-форум доирасида бугун Ўзбекистон тумани ва Исфара шаҳри ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.


Мазкур меморандумни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Исфара шаҳар раиси Баховаддин Баходурзодалар имзоладилар.  

Томонларнинг мазкур меморандум қоидаларига мувофиқ савдо, иқтисодиёт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм соҳасида биргаликда жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Ўзаро ишонч ва дўстона руҳда ўтган учрашув ҳақида навбатдаги хабарларимизда ҳам батафсил маълумот тақдим этамиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати