Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
2021-04-22 13:03:27 162
Мазкур тамойил Ўзбекистон тумани Давлат солиқ инспекцияси фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб улгурган.
Туман ДСИ томонидан фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки уни кенгайтирмоқчи бўлаётган тадбиркорлик субъектлари билан доимий равишда ўрганишлар ўтказилмоқда.
“Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлариниг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларга тузатишлар киритишда ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йилнинг 1-чораги давомида 224 та субъектларнинг хатоликлари бартараф этилди.
Тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини кенгайтириш юзасидан мурожаатларига асосан жорий йилнинг 1-чораги давомида уларнинг тижорат банкларидан 700 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шу ойнинг ўзида, туманда фаолият юритаётган "UMARXON OTA MARKET"оилавий корхонасига фаолиятини ривожлантириш учун 70 млн сўм. банк кредити маблағлари ажратилишида яқиндан кўмаклашилди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари тизимда давом этаётган ислоҳотларда фаол қатнашиб, шаффофликни таъминлаган ҳолда солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришда изчил давом этадилар.
Шу ўринда, ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!
Тадбиркорлик фаолиятини юртишда қийинчиликларга дуч келсангиз Ўзбекистон тумани Давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбасига мурожаат қилинг.
Солиқ хизмати - инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:????97-413-02-32, ????73-539-26-50.
Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси